\"Пахтакор\" Педру Морейра ва унинг мураббийлар штаби билан ҳамкорлик тўхтатди
Фото: Пахтакор ПФК
Португалиялик мураббий Педру Морейра ҳамда унинг беш нафар ёрдамчилари билан ҳамкорлик икки томон келишуви асосида бекор қилинди. Бу ҳақда “Пахтакор” матбуот хизмати хабар берди.
“Биз ушбу мутахассисларнинг клубда олиб борган фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг келаси ишларида омад тилаймиз”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, ярим ҳимоячи Жонатан Лукка билан шартнома ҳам бекор қилинди. У оғир жароҳат сабабли май ойида сафдан чиққанди.
“Пахтакор"ни ҳозирда Камолиддин Тожиев бошқармоқда. Жамоа Суперлига турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист