locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳожимат Эркинов «Пахтакор»га қайтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳожимат Эркинов «Пахтакор»га қайтди
Фото: Пахтакор ПФК

“Пахтакор” клуби тарбияланувчиси Ҳожимат Эркинов фаолиятини яна “шерлар” сафида давом эттиради.

24 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи "Пахтакор"да шу пайтгача 75 ўйинда 17 гол муаллифига айланган. Клуб тизимида тарбияланган Ҳожимат “шерлар” билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди.

“Умид қиламизки, у ўзининг ажойиб ўйинлари билан совринлар қўлга киритишимизга ўзининг катта ҳиссасини қўшади”, - дейилади клуб хабарида.

Эркинов ўтган мавсумни БААнинг “Ал-Вахда” жамоаси сафида ўтказганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг