locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оярсабал 22-дақиқада нуқтадан гол урди

Ямал Францияга қарши ярим финалда пеналти ишлади.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Оярсабал 22-дақиқада нуқтадан гол урди
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
14.07.2026, Як.
Франция
0
Испания
2

Ямал Францияга қарши ярим финалда пеналти ишлади: Дин испаниялик вингерга эътибор бермай, жарима майдонида унга зарба берди. Оярсабал 22-дақиқада нуқтадан гол урди

Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал ЖЧ-2026 ярим финалида Францияга қарши ўйинда пеналти ишлади. Биринчи бўлимда ҳисоб 1:0 кўринишида Испания фойдасига бўлиб турибди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Ямалга француз ҳимоячиси Люка Дин қўполлик ишлатди. Француз футболчиси жарима майдони четида тўпни узоқлаштиришга ҳаракат қилди, бироқ ортидан чиқиб келган Ямални кўрмай қолди. Натижада Дин тўп ўрнига Ламинга зарба берди.

Бош ҳакам Иван Бартон ушбу вазиятдан сўнг 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Микел Оярсабал эса 22-дақиқада пеналтини аниқ амалга ошириб, Испанияни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг