locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания мағлубиятсиз серия давомийлиги бўйича Италия рекордини такрорлади

Испанлар 2023 йилнинг март ойидан бери расмий ўйинларда мағлубиятга учрамаяпти.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Испания мағлубиятсиз серия давомийлиги бўйича Италия рекордини такрорлади
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
14.07.2026, Як.
Франция
0
Испания
2

Испания мағлубиятсиз серия давомийлиги бўйича Италия рекордини такрорлади.

Испанлар 2023 йилнинг март ойидан бери расмий ўйинларда мағлубиятга учрамаяпти — ўшанда жамоа Евро-2024 саралашида Шотландияга ютқазган эди (0:2). Шу вақтдан бери Испания терма жамоаси кетма-кет 37 та ўйинда ютқазмади (28 ғалаба ва 9 дуранг).

Худди шундай давомийликдаги мағлубиятсиз серияни 2018 йил сентябрдан 2021 йил октябргача бўлган даврда Роберто Манчини бошчилигидаги Италия терма жамоаси қайд этган эди.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг