Дембеле Испанияга қарши ўйиннинг танаффусида кийиниш хонасида сўзга чиққан
Франция миллий жамоаси вингери Усмон Дембеле Испанияга қарши ўйиннинг танаффусида кийиниш хонасида сўзга чиққан.
«Учранглилар» ЖЧ-2026 яримфиналида испанларга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.
L'Équipe нашрининг ёзишича, Дембеле ўйин боришини ўзгартиришга уриниб, биринчи бўлимдан кейин — французлар 0:1 ҳисобида ортда қолаётган пайтда жамоадошларига мурожаат қилган.
Маълум қилинишича, «ПСЖ» футболчиси Франциянинг прессингига эътибор қаратган ва бу ҳаракатлар етарлича мувофиқлашмаганини таъкидлаган.
Бироқ унинг гаплари айрим жамоадошларининг норозилигига сабаб бўлган. Улар Усмон фақат ўз ўйини ўхшамай қолгандагина ҳиссиётга берилиб, фаоллик кўрсатади, бошқа вазиятларда эса бундай муносабат билдирмайди деб ҳисоблашган.