Мбаппе: «Маглубиятга бир неча сабаблар бор»
Мбаппе Испанияга қарши ўйинда Франция терма жамоаси ўз даражасида ўйнамади деб ҳисобламоқда. Франциялик футболчи Испанияга қарши баҳсдан кейин фикр билдирди.
«Ўйин биз истагандек чиқмади – на тактик, на техник ва на ўз даражамиз нуқтаи назаридан. Агар жаҳон чемпионати яримфиналида қилишингиз керак бўлган ишни қилмасангиз, ғалаба қозона олмайсиз.
Испания ўзига хос бўлган режага амал қилди – улар тўпга эгалик қилишни, ўйин темпини назорат қилишни яхши кўришади. Ғоя рақибни юқори прессинг қилиш, бу ритмнинг ўрнашилишига йўл қўймаслик эди, аммо биз буни уддалай олмадик. Техник хатолар жуда кўп бўлди, керакли пайтда уларга муаммо туғдира олмадик.
Биз уларга ўз темпини ўрнатишга рухсат бердик – кучлар баланисини ўзгартиришимиз керак эди, аммо айнан шуни қила олмадик. Бошиданоқ прессинг туфайли майдон марказида ҳамиша иккитага қарши уч киши бўлиб қолдик, Испанияга қарши бу жуда қийин. Фабиан Руис ва Родрида етарлича вақт бор эди, прессингда ўзаро тушуниш етишмади.
Биз яккама-якка ўйнашимиз, рақибларни ўзимиз билан бирга югуришга мажбур қилишимиз керак эди, чунки бу жамоа тўпсиз югуришни ёқтирмайди. Тўпни қайтарадиган пайтда ҳам, биринчи узатмалар ва биринчи тегинишлар жаҳон чемпионати яримфинали даражасига мос келмади. Маглубият мана шуларнинг барчасидан келиб чиқди.
Ҳамма каби мен ҳам жуда ҳафсалам пир бўлди. Биз финалга чиқишни, мамлакатига орзу қилиш, тарих яратиш имкониятини беришни орзу қилгандик... Энди буни бошимизни баланд кўтарган ҳолда қабул қилишимиз керак.
Умидсизлик жуда катта, буни сўз билан ифода қила олмайман. Ўзимизни қўлга олиб, дам олиб, олдинга интилишимиз керак. Футбол ҳеч кимни кутиб ўтирмайди. Клуб ва халқаро миқёсда ҳали бошқа воқеалар ҳам бўлади»,– деди футболчи.