locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Отабек Нарзуллаев — «Машъал» бош мураббийи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Отабек Нарзуллаев — «Машъал» бош мураббийи
Фото: Машъал ПФК

«Машъал» иккинчи давра арафасида мураббийлар штабини янгилади. Жамоа бош мураббийи сифатида тажрибали мутахассис Отабек Нарзуллаев тайинланди.

Бунгача жамоанинг бош мураббийи вазифасида фаолият юритиб келган Асрор Алиқулов эса клубнинг U21 жамоасига раҳбарлик қиладиган бўлди.

Мазкур қарор клубнинг ички тизимидаги иш самарадорлигини ошириш, ёшлар ва асосий таркиб ўртасида узвий боғлиқлик яратиш мақсадида қабул қилинди.

Жамоа бугунги кунда янги мавсум учун тайёргарлик ишларини жадал олиб бормоқда. Отабек Нарзуллаев бошчилигида машғулотлар янада юқори интизом ва профессионал даражада ташкил этилмоқда.

«Машъал» раҳбарияти, мураббийлар ва футболчилар янги мавсумда мухлислар ишончини оқлашга, юқори мақсадлар сари интилишга бел боғлаган», - дейилади хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг