locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Отабек Нарзуллаев: «Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Отабек Нарзуллаев: «Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади»
Фото: Машъал ПФК

Суперлиганинг 18-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Машъал" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

- 3 очко учун келган эдик. Бироқ озгина омад етишмади. Хатолар эвазига голлар қўйиб юборяпмиз. Билмадим бу нима билан боғлиқ. Футболчиларга ҳар томонлама тушунтиряпмиз, ўргатяпмиз. Жамоада яхши савиядаги йигитлар йиғилган. Кўп меҳнат қилишга тўғри келяпти. Фақатгина жамоага ўзига бўлган ишонч етишмаяпти. Шу сабабли кейинги ўйинларга пухта тайёргарлик кўрамиз. Мағлубиятлар кўпайиб кетди. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоага янги келиб қўшилган легионер Умар Амину ҳақида фикрингиз.

- Умар Амину 2-3 кун олдин келди. Яхши савиядаги футболчи. У кеча ўйинолди машғулотларга қўшилди. Уни бугун 15-20 дақиқа майдонга туширдик, унинг жисмоний ҳолати ҳали яхшимас. Ундан кейинги ўйинларда фойдалансак бўлади, балки асосий таркибда ҳам синаб кўрамиз", - дея Нарзуллаевнинг сўзларидан келтиради “Машъал” матбуот хизмати.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг