ОКМК Ҳамидулло Абдунабиев билан шартнома имзолади
Фото: Бунёдкор ПФК
Ёзги трансфер ойнаси якунланиши арафасида ОКМК яна бир муҳим трансферни амалга оширди.
Олмалиқ клуби 23 ёшли дарвозабон Ҳамидулло Абдунабиевни ўз сафига қўшиб олди. «Бунёдкор» собиқ кипери ОКМК билан 2,5 йиллик битим имзолади. Иқтидорли дарвозабон «қалдирғочлар» ва «Олимпик» сафида 61 учрашувда майдонга тушган.
«Ишонамизки, Ҳамидулло Абдунабиев «кончилар» сафида ўз маҳоратини янада юксалтириб, муҳим ғалабаларга ҳисса қўшади», — клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист