locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Одил Аҳмедов: Бугунги кунда ҳакамларни қасддан қайсидир жамоа фойдасига қарор чиқариши деярли имконсиз

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Одил Аҳмедов: Бугунги кунда ҳакамларни қасддан қайсидир жамоа фойдасига қарор чиқариши деярли имконсиз
Фото: 90minutuz

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси, айни дамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Одил Аҳмедов ўзбек футболидаги ҳакамлик ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Аввалги давр билан солиштирганда, ҳозирги пайтда ҳакамлик анча ўзига келиб қолган. Мисол учун, жорий мавсумдаги турларни олиб қарайдиган бўлсак ҳам, у қадар катта камчиликлар бўлгани йўқ. Барибир ҳакам ҳам одам, хато қилиши мумкин, лекин кимнингдир фойдасига атайин хато қилмайди. Сабаби, футбол раҳбарияти қайси ташкилотдан эканлигини ҳамма билади (ДХХ). Ундан ташқари инспекция ҳам бор. Бу нарсаларни текширадиган. Бугунги кунда бундай ҳаракатларга деярли имконият йўқ. Имкон топишса ҳам, уни аниқлаб, чора кўришади", — дейди "90minutuz" подкастида меҳмон бўлган Аҳмедов.

Тиллахонов Оқилхон
Тиллахонов Оқилхон
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг