locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Навбаҳор\" футболчиси Беларус терма жамоасига чақирилди

Мазкур йиғин давомида беларусликлар Қозоғистон ва Россияга қарши ўйнайди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Навбаҳор" футболчиси Беларус терма жамоасига чақирилди
Фото: Навбахор ФК

“Навбаҳор” футболчиси Сергей Карпович Беларусь терма жамоаси таркибига чақирилди. Бу ҳақда Наманган клуби матбуот хизмати хабар берди.

Беларусь терма жамоаси июн ойидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, 1-10 июн кунлари ўқув-машғулот йиғини ўтказишни режалаштирган. Мазкур йиғин давомида беларусликлар Минск шаҳрида Қозоғистон (5 июн) ва Россия (10 июн) миллий жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Шунга кўра, Беларусь терма жамоасининг ушбу йиғинига “Навбаҳор”нинг 31 ёшли тажрибали ҳимоячиси Сергей Карпович ҳам чақирилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг