«Навбаҳор» бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади
Фото: Навбаҳор ПФК
Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бразилиялик ҳимоячи Жулио Сезар Басилио да Силва билан шартнома имзолади.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, футболчи 1996 йилнинг 6 декабрида Бразилиянинг Можи дас Крузис шаҳрида туғилган.
Фаолияти давомида Бразилиянинг “Америка РН”, Испаниянинг “Вилафранка”, Беларуснинг “Витебск”, Индонезиянинг “Борнео” ва Украинанинг “Верес” жамоаларида ўйнаган.
Ўтган мавсумда эса Таиланднинг “Утай Хани” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
“Умид қиламизки, бразилиялик ҳимоячи ўзининг чиройли ўйинлари билан жамоамизнинг муваффақиятларига муносиб ҳиссасини қўшади”, - дейилади хабарда.
Баҳром Бобонов
Редактор