locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Навбаҳор» 2-даврага Беларусда тайёргарлик кўради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Навбаҳор» 2-даврага Беларусда тайёргарлик кўради
Фото: Навбаҳор ПФК

«Навбаҳор» иккинчи даврага тайёргарликни Беларусда олиб борадиган бўлди.

«Жамоамиз аъзолари, эртадан, яъни, 16 июлдан ушбу мавсумнинг иккинчи давра баҳсларига тайёргарликни бошлашади. «Лочинлар» чоршанба тонгида Тошкентдан Минск шаҳрига жўнаб кетишади.

Сергей Лушан шогирдлари давралар оралиғидаги танаффусда Беларус пойтахтида ўқув-машғулот йиғинини ўтказишади. Хориж йиғини доирасида назорат учрашувлари ўтказишни режалаштирган. Рақиб жамоалар ва назорат ўйинларининг санаси борасида кейинчалик аниқ маълумот берамиз.

Вакилларимиз 29 июл куни юртимизга қайтишади», — деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, Наманган жамоаси Суперлигада биринчи даврадан сўнг 26 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди ва «лочинлар» иккинчи даврадаги дастлабки ўйинини 2 август куни Самарқандда «Динамо»га қарши ўтказади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг