locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммадали Ғиёсов «Навбаҳор» қароргоҳига қайтди

Муҳаммадали бир нечта тиббий кўриклардан ўтказилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Муҳаммадали Ғиёсов «Навбаҳор» қароргоҳига қайтди
photo: Navbahor FK
Ўзбекистон Суперлигаси
14.08.2026, Як.
Навбаҳор
4
Бунёдкор
3

Муҳаммадали Ғиёсов “Навбаҳор” клуби қароргоҳига қайтди. Бу ҳақида “лочинлар” матбуоти хабар берди.

"Бунёдкор" жамоасига қарши ўйинни юқори темпда бошлаб, дастлаб гол уриб, кейин пенальти ишлаб, энг яхши ўйинчи бўлиб турган, жамоамизнинг тезкор вингери Муҳаммадали Ғиёсов ўйиннинг 35-дақиқасида жароҳат олиб, ўйингоҳдан тез тиббий ёрдам машинасида олиб кетилган эди. Шифохонага олиб кетилган Ғиёсов бир муддат шифохонада бўлди.

Унга зарурий тиббий ёрдам ва муолажалар кўрсатилиб, футболчининг ҳолати назоратга олинди. Муҳаммадали бир нечта тиббий кўриклардан ўтказилди. Ҳозирда футболчи клуб қароргоҳига қайтиб келди. У ўзини яхши ҳис қилмоқда. Шундай бўлса-да, клуб шифокорлари назоратида турибди. Умид қиламизки, Муҳаммадали Ғиёсов тез орада жамоа сафига қайтади. Футболчи қачондан машғулотларга қўшилиши тиббий кўриклар натижасидан кейин маълум бўлади.

Муҳаммадалига саломатлик тилаймиз!", - деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг