locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мирзоҳид Ғофуров: «Бунёдкор»ни мағлуб этсак, бу жамоадан олдинга ўтиб оламиз»

Учрашув бугун Наманганда бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мирзоҳид Ғофуров: «Бунёдкор»ни мағлуб этсак, бу жамоадан олдинга ўтиб оламиз»
Фото: Навбаҳор ПФК

Ўзбекистон Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида «лочинлар»нинг 37 ёшли тажрибали ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ҳар икки жамоа турнир жадвалида қўшни бўлганлиги боис, бўлажак баҳснинг кескин ҳамда муросасиз курашлар остида, томошабоп кечиши эҳтимоли анча юқори. Ушбу ўйинда ютуққа эришсак, «қалдирғочлар» билан ўрин алмашиб, бир поғона юқорига кўтариламиз. Шунинг учун ғалаба қозониш ниятида майдонда тушиб, буни амалга оширишга барча имкониятимизни ишга соламиз.

Янги бош мураббий Шерзод Ҳамидович Жўраев бошчилигида жамоамизнинг ўйини ва натижаларида секин-аста ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Бўлажак ўйинда ҳам рақибни мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламиз.

Ишқибозлардан эса жамоамизни ёлғизлатиб қўймасликлари, стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришларини сўрайман. Биз эса қўлдан келганича уларга қувонч улашишга интиламиз, - деди Мирзоҳид Ғофуров клуб матбуот хизматига.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг