Миллий футбол марказида жисмоний тайёргарлик бўйича семинар ташкил этилди
Миллий футбол марказида Республика ҳамда вилоятлар футбол академияларининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлари учун “Жисмоний тайёргарлик” йўналишида семинар ўтказилди.
Футбол
photo: UFA

Семинарнинг асосий мақсади мураббийларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, ёш футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришда замонавий ёндашувларни татбиқ этиш ҳамда академиялар ўртасида ўзаро тажриба алмашишдан иборат.
Семинар давомида футболчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш, машғулот юкламаларини тўғри режалаштириш ва тайёргарлик жараёни самарадорлигини оширишга қаратилган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.