locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе «Реал» сафида ўзига хос натижа қайд этди

Француз ҳужумчиси Ла Лиганинг дастлабки 9 турида 10 та гол муаллифига айланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мбаппе «Реал» сафида ўзига хос натижа қайд этди
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
19.10.2025, Як.
Хетафе
0
Реал Мадрид
1

Француз ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Реал Мадрид» сафида Ла Лиганинг 9-турида қаҳрамонга айланди. У «Хетафе»га қарши сафар учрашувида ягона гол муаллифи бўлиб, жамоасига 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Мбаппе беллашувнинг 80-дақиқасида Арда Гулернинг узатмасидан сўнг гол киритди. Бу гол Килиан учун Испания чемпионатининг жорий мавсумидаги ўнинчиси бўлди. Шунингдек, футболчининг ҳисобига 2 та голли узатма ҳам ёзилди.

Шу тариқа, Мбаппе 2014/2015 йилги мавсумдан буён «Реал» сафида Ла Лиганинг дастлабки 9 турида 10 ёки ундан кўп гол урган илк футболчига айланди. Охирги бор бундай натижага Криштиану Роналду эришган эди. Ўшанда португалиялик юлдуз 17 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе 2024 йилнинг ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Transfermarkt'даги нархи 180 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг