Диде Дешам: «Ҳакам ярим финални бошқариш учун етарли савияга эгамиди?»
Франция миллий жамоаси бош мураббийи Диде Дешам Испаниядан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
«Футболчилар тушкун ҳолатда, аммо мантиқан олиб қараганда, биз техник жиҳатдан оқсадик. Бу ўзимиздан. Лекин мен бир савол бераман: ҳакам ярим финални бошқариш учун етарли савияга эгамиди? Бунга ўзим жавоб бермайман. Кўплаб баҳсли вазиятлар бўлди... Лекин асосий сабаб шундаки, биз ўз даражамиздан паст ўйнадик, бир неча техник хатоларга йўл қўйдик – хавфли вазиятларга олиб келиши мумкин бўлган узатмаларда адашдик.
Бу жуда юқори даража, гарчи бу оғриқли бўлса ҳам. Биз учинчи ўрин учун ўйнаймиз. Эришган барча натижаларимизни қадрсизлантирмоқчи эмасман, аммо бу ўйинда Испания биздан бироз устунроқ эканини кўрсатди.
Мен ўзим ҳақимда ўйлаётганим йўқ, мен ўйинчиларга қўшилиб охиригача етиб боришни мақсад қилган ҳолда ўйинга тайёргарлик кўрдим. Буни уддалай олмадик ва бу жуда ачинарли. Аммо мен қилган яхши меҳнатимизни пастга урмайман. Ўйлашимча, биз ўзимизни яхши тиклай олдик... Мен ҳеч қандай ҳолатда испан жамоасининг хизматларини паст баҳоламайман, улар ўйинни назорат қилишди.
Бизга техник аниқлик ва энергия етмади. Испанлар ҳаракатларни олдиндан сезиб, узатмаларни кесиб ўтиш орқали рақиб ҳужумларини тўхтатишни жуда яхши билишади. Биз уларга ҳужумда кўпроқ муаммо туғдиришни хоҳлаган эдик», - деди мутахассис.