locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Машъал» россиялик ҳимоячи билан шартнома имзолади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Машъал» россиялик ҳимоячи билан шартнома имзолади
Фото: Getty Images

"Машъал" жамоаси россиялик марказий ҳимоячи Яшин Дмитрий Валеревич билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

32 ёшли тажрибали легионер Похвистнево шаҳрида таваллуд топган. У ўз фаолияти давомида Россия, Беларус, Арманистон ва Қозоғистон чемпионатларида тўп тепган.

Яшин ўз вақтида Россиянинг "Терек II", "Цоколь Саратов", "Орёл", "Кубан" каби жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Беларуснинг "Крумкачи", 'Луч Минск", "Дняпро Могилев", "Торпедо Жодино", Арманистоннинг "Гандзасар", Қозоғистоннинг "Актобе" ва "Елимай" клубларида ҳам фаолият олиб борган.

Марказий ҳимоячи сифатида катта тажрибага эга футболчидан жамоа муваффақияти учун муҳим ўрин тутиши кутилмоқда.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг