locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Максим Шацких нима учун “Андижон”ни бошқаришга қарор қилгани ҳақида гапирди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Максим Шацких нима учун “Андижон”ни бошқаришга қарор қилгани ҳақида гапирди
ФОТО: UZPFL

Хабарингиз бор, “Андижон” Александр Хомяковни истеъфога чиқарганидан сўнг Максим Шацкихни янги бош мураббий сифатида эълон қилди.

Тажрибали мутахассис Sports24.kz нашрига берган интервьюсида нима учун “Андижон”ни бошқаришга қарор қилгани ҳақида ҳам айтиб ўтди.

“Энг катта ва энг яхши мухлислар шу ерда. Очиғини айтсам, айнан мана шу сабаб ҳам қароримни қабул қилишда муҳим роль ўйнади. Клуб мухлислари содиқ, чинакам вафодор. Улар деярли ҳар бир ўйинда стадионни тўлдириб юборади.

Бундан ташқари, жамоа Осиё Чемпионлар Лигаси 2'да ўйнайди, бу муҳим. Тўғри, айни дамда Чемпионлар Лигасида иштирок этган жамоамиз аъзолари камчиликни ташкил қилади.

Худога шукрки, бизда ва биринчи навбатда футболчиларда биздан кўра кучлироқ жамоалар билан ўйнаш имконияти бор. Бу эса бошқа атмосфера: турли шаҳарлар, турли жамоалар, турли шароит...”, - дейди Шацких.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” 27-май куни Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳсда “Насаф”га қарши майдонга тушади. “Бургутлар” ўтган мавсум Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган бўлса, “аждарлар” Суперлига чемпионлигини қўлга киритган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг