locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Максим Шацких: \"Ўйин сўнггида ғалабани илиб кетганимиз ажойиб бўлди\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Максим Шацких: "Ўйин сўнггида ғалабани илиб кетганимиз ажойиб бўлди"
Фото: Андижон ПФК

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган “Хоразм” – “Андижон” (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "бургулар" бош мураббийи Максим Шацких иштирок этди.

“Ўйин мухлисларга ёқди, деб ўйлайман. Учрашувни охирги дақиқалари босим билан ўтди. Бугунги учрашув ҳақида шундай дейишим мумкинки, йигитлар характер кўрсатишди. Ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин ҳам кўриниб тургандики, футболчиларимиз ғалабани жуда хоҳлаб туришганди. Йигитлар ютуққа эришишимиз зарурлигини ҳис қилиб туришганди.

Ўйин сўнггида ғалабани илиб кетганимиз ажойиб бўлди. Ғалаба келтирувчи голни уриб, муваффақиятга эришганимиз ёқимли. Шундай бўлса-да, муаммоларимиз етарлича. Уларни бартараф этиш йўлида ишлашда давом этамиз. Чунки бундай оддий ҳолатларда голларни ўтказиб юбормаслигимиз керак. Учрашув охирида ҳаяжонда бўлмаслигимиз учун ҳам оддий вазиятларда тўпларни дарвозамиздан ўтказиб юбормаслигимиз лозим”, — дея Шацкихнинг сўзларидан келтиради “Андижон” матбуот хизмати.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг