locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Максим Шацких «Андижон» мухлисларидан узр сўради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Максим Шацких «Андижон» мухлисларидан узр сўради
Фото: Андижон ПФК

Кеча бўлиб ўтган водий дербисида гарчи "Андижон"дан омад юз ўгирган бўлса-да, "Бобур арена" стадионида мухлислар "даҳшатли" муҳитни яратдилар ва мезбонларни супер даражада қўллаб-қувватладилар.

"Бургутлар" бош мураббийи Максим Шацких мухлислик борасида шундай деди:

"Кечаги ўйинда мухлисларимиз стадионда фантастик муҳитни яратдилар. Улар жамоамизни қойилмақом даражада қўллаб-қувватладилар. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман.

Биз шубҳасиз, ишқибозларимизни хурсанд қилишни хоҳлагандик. Афсуски, биз ўйлагандек бўлмади. Бунинг учун мухлисларимиздан узр сўрайман.

Албатта, кейинги учрашувларда ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз".

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг