Луис де ла Фуэнте: «Рақибни ўз ўйинини қуришга йўл қўймаслик керак»
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ЖЧ-2026 ярим финали доирасида Францияга қарши кечадиган ўйин натижаси нималарга боғлиқ бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Жамоалар ўртасидаги учрашув бугун (Тошкент вақти билан соат 23:59) бўлиб ўтади. Бир кун ўтиб эса Аргентина ва Англия терма жамоалари иштирокидаги иккинчи ярим финал баҳси ўтказилади.
«Футбол – оддий ўйин. Ўз услубингни сингдиришинг ва рақибни зарарсизлантиришинг, унга ўз ўйинини кўрсатишга йўл қўймаслигинг керак. Бўлажак ўйинда буни ким уддалай олишини билмайман, аммо ўша жамоада ғалаба қозониш имконияти кўпроқ бўлади», — деди де ла Фуэнте матбуот анжуманида.
Жаҳон чемпионати финали 19 июлга белгиланган. «Қизил фурия»нинг мундиалдаги ҳозиргача ягона бўлган чемпионлиги 2010 йилга тўғри келади.