locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Локомотив» - «Андижон». Ўзаро баҳслар тарихидан

“Локомотив” – “Андижон” ўртасидаги ўйин бугун, соат 20:00 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Локомотив» - «Андижон». Ўзаро баҳслар тарихидан
Фото: Андижон ПФК
Ўзбекистон Суперлигаси
22.07.2026, Як.
Локомотив Ташкент
3
Андижон
3

Бугун “Андижон” жамоаси Суперлиганинг 13-тури доирасида Тошкентда “Локомотив”га қарши майдонга тушади.

“Бургутлар”нинг “Темирйўлчилар”га қарши ўйинлар статистикаси шундайки, жамоалар чемпионатда ҳозирга қадар 28 марта беллашишган. “Андижон”да 5, “Локомотив”да 19 ғалаба мавжуд. 4 та ўйинда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 28\55 “Локо” фойдасига.

Бу жамоалар охирги марта 2024 йили тўқнашишган. Аввалига биринчи даврада Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда “Андижон” 1:2 ҳисобида ғалаба қозониб қайтган. Голларга жамоамиздан Ислом Маматказин ва Шахром Самиев муаллифлик қилишган. Рақиб жамоадан собиқ футболчи – Сардор Абдунабиев тўп киритган.

Иккинчи даврада Андижонда ўтказилган учрашувда эса 1:2 ҳисобида меҳмонларнинг қўли баланд келган.

2025 йилги мавсумда эса бу клублар майдонда рақиб сифатида дуч келишгани йўқ. Сабаби, “Локомотив” про лигада иштирок этди ва бу йилдан яна Суперлигага қайтди.

“Локомотив” – “Андижон” ўртасидаги ўйин бугун, соат 20:00 да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг