Ла Лига. “Барселона” - “Реал Мадрид” ўйинига ҳакамлар тайинланди
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
11.05.2025, Як.
Барселона
4
Реал Мадрид
3
Испания Ла Лигасининг 35-туридан ўрин олган “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги учрашувга бош ҳакам тайинланди. Бу ҳақда RFEF матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбага кўра, ушбу муҳим баҳсни Алехандро Хосе Эрнандес бошқариб боради. Бу Эрнандес учун фаолиятидаги тўртинчи “Эль Класико” бўлади.
У сўнгги бор 2019 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган “Барселона” ва “Реал Мадрид” жамоалари ўртасидаги ўйинда ишлаган. Ўшанда баҳс 0:0 ҳисобида якунланган.
Маълумот учун, айни дам Ла Лига турнир жадвалида “Барселона” 76 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Реал Мадрид” эса каталонияликларда 4 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.
Насрулло Каримов
Журналист