locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ханс-Дитер Флик “Эл-Класико” олдида “Барселона” ҳолати ҳақида гапирди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ханс-Дитер Флик “Эл-Класико” олдида “Барселона” ҳолати ҳақида гапирди
ФОТО: fcbarcelona.com
Испания Ла Лигаси
11.05.2025, Як.
Барселона
4
Реал Мадрид
3

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания Ла Лигасининг 35-туридан ўрин олган “Реал Мадрид”га қарши ўйин олдида жамоасининг жисмоний ва руҳий ҳолати ҳақида маълумот берди.

“Биз яхши ҳаракат қиляпмиз. Албатта, “Интер”га қарши мағлубият биз учун осон эмас, лекин ҳаммасини тўғри қабул қиляпмиз.

“Барселона” яқин икки ҳафта ичида нима қилишни режалаштираётгани ҳақида аввал ҳам айтган эдим. Олдинда ҳали тўртта ўйин бор, жумладан, “Эл-Класико” ҳам, уларда биз қанчалик яхши ўйнай олишимизни кўрсатишимиз керак”, — дейди Флик.

Маълумот учун, “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги баҳс 12-май куни Тошкент вақти билан соат 19:15 да старт олади. Ҳозирда каталонияликлар Ла Лига турнир жадвалида 79 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Мадридликлар эса 75 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг