Камолиддин Тожиев: «Жамоа намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлди»
"Пахтакор" устози "Бухоро"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Пахтакор ПФК
Суперлига 24-туридан ўрин олган «Бухоро» - «Пахтакор» (0:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.
«Қийин ўйин бўлишини билардик. Рақибимиз охирги беллашувларда яхши ҳаракат қилиб келмоқда.
Йигитларга тезроқ гол урган тақдиримизда баҳс боришини ўзимиз тарафга ўзгартиришимизни таъкидлагандим. Буни уддалай олдик, ҳужумкор футбол кўрсатдик. Жамоа намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлди», - дейилади Тожиев.
Эслатиб ўтамиз, “шерлар” турнир жадвалида 46 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист