locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев: \"Ёзда таркибни кучайтириш устида ишлар олиб борилмоқда\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камолиддин Тожиев: "Ёзда таркибни кучайтириш устида ишлар олиб борилмоқда"
Фото: Пахтакор ПФК

Қаршида бўлиб ўтган "Насаф" - "Пахтакор" (2:2) беллашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Камолиддин Тожиев қуйидагича фикр билдирганини клуб матбуот хизмати баён қилди.

"Биринчи бўлимни ёмон бошладик ва мезбонлар ташаббусга эга бўлишди. Йигитларда толиқиш сезилди ва ўйинга киришиб кетиш қийин кечди. Иккинчи бўлимда ўзгаришлардан кейин назоратни қўлга олдик. Вазиятларимиз бўлди, яна гол уришимиз ҳам мумкин эди.

Жамоадаги руҳий муаммоларни ҳал этяпмиз, улар бирдам ҳолда ўзаро ёрдам беришга интилишяпти. Бу борада ишлар яхшиланиб бормоқда. Ёзда таркибни кучайтириш устида ишлар олиб борилмоқда.

Сергеев келганимдан бери деярли алмаштиришсиз ўйнаб келмоқда. У ҳам темирдан эмас, чарчоқ аломатлари бор. Игорни ҳужумга янги куч бериш учун алмаштирдим".

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг