locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев: \"Рақибга деярли имконият бермадик\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камолиддин Тожиев: "Рақибга деярли имконият бермадик"
Фото: Пахтакор ПФК

Тошкентда "Пахтакор" - "Навбаҳор" (2:0) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Камолиддин Тожиев қуйидагиларни айтди:

"Ўйинда тўлиқ устунлик қилдик. Жуда кўп голли имкониятлар юзага келтирдик. Улардан фойдаланишда оқсадик, лекин ҳужумкор ва чиройли футбол кўрсатдик. Ҳар бир футболчи ўз даражасида ўйнади, улар терма жамоа савиясидаги ўйинчилар. Рақибга деярли имконият бермадик. Вазиятлардан фойдаланиш бўйича машғулотларда меҳнат қиламиз. Фақат шу ёрдам бериши мумкин. Биз чемпионлик сари курашишда давом этамиз. Жамоа ҳам буни истамоқда.

Иккинчи даврага яхши ҳозирлик кўришга интиламиз. Жисмоний жиҳат борасида янада кўп меҳнат қиламиз. Таркибимизни кучайтириш бўйича ишлар авжида. Тез орада янгиликларни билиб оласиз", - дея Тоживнинг сўзларидан келтиради “Пахтакор” матбуот хизмати.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг