locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев: «Футболчилар ҳаракатидан тўлиқ қониқдим»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камолиддин Тожиев: «Футболчилар ҳаракатидан тўлиқ қониқдим»
Фото: Пахтакор ПФК

Суперлиганинг 19-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейин "шерлар" устози Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.

“Ўйинни ҳужумкор бошладик ва тез гол билан олдинга чиқдик. Шундай сўнг биринчи бўлимнинг қолган ярмида меҳмонлар ҳужумга ўтишга интилишди. Иккинчи бўлимда алмаштиришлар орқали вазиятни ўзгартирдик. Бугун ғалабага эришиш жуда муҳим эди. Аввалги икки ўйиндаги омадсизлик сабабли беллашув аҳамияти ортиб кетди. Иккинчи бўлимда баъзан ҳимояланишимизга тўғри келди. Футболчилар ҳаракатидан тўлиқ қониқдим. Янгилар ҳам жамоага киришиб боришмоқда”, - дея Тожиевнинг сўзларидан келтиради “Пахтакор” матбуот хизмати.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг