locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев «Бунёдкор» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди

"Пахтакор" Суперлига 27-турида "Бунёдкор"дан устун келди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камолиддин Тожиев «Бунёдкор» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди
Фото: Пахтакор ПФК

Суперлига 27-турида "Пахтакор" Тошкент дербисида "Бунёдкор"ни мағлуб этди - 4:2.

Ўйиндан сўнг "шерлар" бош мураббийи Камолиддин Тожиев ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Ўйинни яхши бошладик. Биринчи бўлимнинг ўзида уч гол уриб, ҳисобни йириклаштирдик. Иккинчи бўлимда хотиржамликка берилдик ва дастлабки 20 дақиқада ўйнашдан тўхтаб қолдик. Кейин яна вазиятни ўнглаб, имкониятларга эга бўлдик. Баҳс якунида тўртинчи гол билан ғалабани мустаҳкамладик. Ўзгаришларни вақтида қилдик деб ўйлайман. Кубок финалидан кейин баъзи футболчиларга дам бердик ва бугун улар захирадан тушишди.

Мавсум якунигача курашишда давом этамиз. Ўз ўйинларимизни ютсак, кейин вазиятга баҳо берамиз», - деди мураббий.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг