Камолиддин Тожиев: \"Бугун йигитлар кўрсатган ўйиндан тўлиқ қониқдим\"
Фото: Пахтакор ПФК
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Қўқон-1912” (2:0) қарама-қаршилигидан сўнг “шерлар” бош мураббийи Камолиддин Тожиев ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун йигитлар кўрсатган ўйиндан тўлиқ қониқдим. Ўйинни бошидан охиригача назорат қилдик. Жуда кўп голли вазиятларга эга бўлдик. Рақиб дарвозабонининг жуда аъло даражада ўйнаганини таъкидлаб ўтаман.
Аввалги баҳсларда имкониятлардан унумли фойдалангандик, лекин сўнгги икки учрашувда бу борада муаммолар бўлди. Энг муҳими, вазиятларни юзага келтира олаётганимиз", — дея Тожиевнинг сўзларидан келтиради “Пахтакор” матбуот хизмати.
Розикжон Султонмуродов
Журналист