Камолиддин Тожиев: «Ҳамма очко йўқотмоқда ва йўқотади»
"Пахтакор" бош мураббийи "Андижон" билан дуранг қайд этилганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Пахтакор ПФК
Ўзбекистон Суперлигаси
01.08.2026, Як.
Андижон
0
Пахтакор
0
Андижондаги беллашувдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.
“Ўйин қийин бўлиши аниқ эди. Йигитларга буни тушунтирдик ва жамоа яхши ўйин намойиш қилди деб ўйлайман. Бугун ғалаба қозонишимизга йўл қўйишмади, лекин сабаб "Андижон" жамоаси эмас. Уларда яхши жамоа бор, лекин бугун биз очко йўқотдик.
Алижонов ва Эркинов кичик жароҳати туфайли ўйнай олишмади. Қизил карточкалар берилган вазиятларни ҳали кўриб чиқмадим.
Мавсумнинг роса ярми олдинда. Ҳамма очко йўқотмоқда ва йўқотади. Кейинги ўйинларни ютишга ҳаракат қиламиз”, - деди Тожиев.
Розикжон Султонмуродов
Журналист