\"Қизилқум\" легионери жамоани тарк этди
Грузилия футболчи клубдан кетишга қарор қилди
Фото: Кизилкум ПФК
“Қизилқум”да ўзгаришлар давом этмоқда.
Клуб матбуот хизматига кўра, мавсум бошида жамоа билан шартномасини узайтирган грузиялик ҳужумчи Элгужа Лобжанидзе оилавий муаммолари сабабли "Қизилқум"ни тарк этди. Клуб раҳбарияти футболчи билан дўстона хайрлашди ва унинг кейинги фаолиятига омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, Элгужа Лобжанидзе ушбу мавсумда 7 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 3 маротаба ишғол қилган.
Аввалроқ клуб бош мураббийи Никола Лазаревич ҳам “олтин изловчилар”ни тарк этгани хабар қилинганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист