«Қизилқум» Ален Машович билан хайрлашди
Фото: Қизилқум ПФК
«Қизилқум» яна бир легионери билан хайрлашди.
Мавсум бошидан «олтин изловчилар» таркибида ҳаракат қилган сербиялик яримҳимоячи Ален Машович ўзаро келишув асосида клубни тарк этди. Бу ҳақда навоийлик матбуот хизмати хабар берди.
Машович «Қизилқум» сафида жами 12 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 1 та ассистни ёздириб қўйганди.
30 ёшли футболчи 2022 йили «Насаф»да бироз муддат ўйнаган ва 5 та ўйинда 1 та гол урган.
Аввалроқ Элгужа Лобанизде ҳам жамоани тарк этишга қарор қилганди. Ислом Кенжабоев эса жамоа сафига келиб қўшилганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист