Ислом Тўхтахўжаев ҳам собиқ жамоасига қайтмоқда
Суперлига-2025да Тўхтахўжаев 25 та ўйинда 2 та гол урди, 2147 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Фото: ОКМК
Суперлигага қайтган “Локомотив” клуби янги мавсум арафасида таркибни сезирарли даражада кучайтирмоқда.
Sports24.uz маълум қилишича, “темирйўлчилар” ўзининг собиқ ва тажрибали ўйинчиларини ортга қайтаряпти. Хусусан, ОКМК ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ҳам “Локомотив”га қайтмоқда.
Футболчи бу борада клуб билан гаплашиб олган ва олмалиқликларни тарк этади. Ислом Тошкент клуби сафида илгари ўйнаган ва мамлакат чемпиони ва кубогини ҳам қўлга киритган.
Суперлига-2025да Тўхтахўжаев 25 та ўйинда 2 та гол урди, 2147 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист