Ислом Ахмедов: «Ҳужумда тажовузкорлик етишмади»
Ислом Ахмедов: «Ҳужумда тажовузкорлик етишмади»
"Сўғдиёна" - "Андижон" (1:0) ўйинидан кейин «Андижон» устози Ислом Ахмедов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйинга келадиган бўлсак, тўпни назорат қилдик, ҳужумларга ҳам ўтдик. Барибир бизда ҳужумдаги тажовузкорлик етишмади. Футболчиларимиз борини бериб ҳаракат ва меҳнат қилишди. Бунинг учун уларга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Ҳужумни якунлашда камчиликларимиз кўриниб қолди.
- 10 август куни ёзги трансфер ойнаси ёпилади. Жамоада яна янги ўйинчиларни кўришимиз мумкинми?
- Бу масала бўйича раҳбарият билан бирга изланяпмиз. Айниқса, ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича истаяпмиз. Бу борада бир-иккита футболчилар билан музокаралар олиб бораяпмиз. Барибир уларни ўз жамоалари билан амалдаги шартномалари борлиги учун ушбу жараён биоз қийин кечяпти.
- «Андижон»ни кейинги турда ўз уйида «Нефтчи»га қарши водий дербиси кутмоқда. Бугунги мағлубиятдан кейин футболчиларни руҳлантириш ва бўлажак жиддий учрашувга тайёрлаш режаси қандай бўлади?
- Ҳозирча йигитларимизга икки кунлик дам бердик. Футболдан биоз чалғиб, оиласи билан бирга бўлиб, руҳий томонлама ўзларига келиб олишлари учун шундай қилдик. 9 августдан ўз базамизда йиғилиб водий дербисига тайёргарлик кўрамиз. Бу ўйинни кўриб чиқиб, йўл қўйилган камчиликлар устида кўпроқ ишлаймиз.