locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Инсайд: Рубин Хебай \"Насаф\"ни тарк этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Инсайд: Рубин Хебай "Насаф"ни тарк этди
ФОТО: FC Nasaf

Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси 1 июль куни очилади.

Лекин жамоаларда ўтишлар аллақачон бошланиб кетди.

Sports24.uz сайти маълумотига кўра, Қаршининг "Насаф" клубининг албаниялик ҳужумчиси Рубин Хебай биринчи давра тугамай жамоадан кетди. Хусусан футболчи бугунги "Пахтакор"га қарши баҳс қайдномасидан жой олгани йўқ.

Хебай 2025 йил бошида "аждарлар" сафига келиб қўшилган эди. Футболчи "Насаф" таркибида барча мусобақаларда жами 10 та учрашувда (жами 307 дақиқа) майдонга тушди ва 2 та гол урди.

Катта эҳтимол билан ҳужумчи иккинчи даврани Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубида бошлайди.

Фарҳод Файзиев
Фарҳод Файзиев
Эксперт
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг