Игорь Сергеев иккинчи марта Суперлига тўпурарига айланди
Бунгача Игорь 2015 йил 24 гол билан тўпурарликни қўлга киритганди.
Фото: Пахтакор ПФК
“Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев ўз фаолиятида иккинчи бор чемпионатимиз тўпурари бўлди. У жорий мавсум Суперлигада 20 гол уришга эришди. Кубокда эса 5 тўп муаллифи бўлди.
Бунгача Игорь 2015 йил 24 гол билан тўпурарликни қўлга киритганди. Сергеевнинг "Пахтакор" таркибидаги умумий голлари сони 153тага етди - чемпионатда 122, кубокда 19 ва Чемпионлар Лигасида 12та.
Кетма-кет 8-мавсум Суперлигада "Пахтакор" футболчиси тўпурар бўлди - Безерра, Черан (6 бор) ва Сергеев. Умумий ҳисобда эса чемпионатда 12-бор тўпурарлик жамоа ўйинчиларига насиб қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист