locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хайрулла Ҳамидов: \"Водийлик муҳлисларга гап йўқ! Гап йўқдан бошқа гап йўқ!\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хайрулла Ҳамидов: "Водийлик муҳлисларга гап йўқ! Гап йўқдан бошқа гап йўқ!"
Photo: gettyimages

Ўзбекистон кубоги биринчи тури доирасида водий дербиси бўлиб ўтди. Унда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилди. Ушбу ўйинни шарҳлаб борган Хайрулла Ҳамидов баҳс бошланиши арафасида водий мухлисларига қуйидагича таъриф берди:

"Перформанс, ёндиришяпти-ку водийлик мухлислар. Э гап йўғ'-е! Респект-е! Ўйинга ҳарорат киритиш борасида бир-биридан ўзаётган водийлик мухлисларга шу жонли эфирда барча шарҳловчилар номидан, умуман футболга алоқаси бор жамийки инсонлар номидан ва мухлислар номидан ташаккур билдириб қўймоқчиман. Гап йўқ, водийлик мухлисларга гап йўқ! Гап йўқдан бошқа гап йўқ! Тўғри тушунинглар. Жамоалар таркибини таништираётган пайтимнинг ўзидаёқ эътиборни экранга михлашади-ку",-дейди Ҳамидов

Эслатиб ўтамиз ушбу водий дербисида 1:1 ҳисобидаги дурранг қайд этилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг