Февзи Давлетов: «Биз айрим вазиятларда гол уришимиз мумкин эди»
Суперлига 29-туридан ўрин олган “Сурхон” – ОКМК (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашиб ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди
“Ўйин қийин бўлишини биз кутган эдик. Футболчиларга ўйин муҳимлигини ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтгандик. Биз ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда ёмон ўйнамадик ва баланс ушладик. Бугунги каби тактик ўйинларда кўп хавфли вазият содир бўлмайди.
Биз айрим вазиятларда гол уришимиз керак эди. Яхши томонлардан бири - ҳимояда ишончли ўйнаб, гол ўтказиб юбормадик. Кўп футболчилар бетоб бўлган ҳолда ўйнади ва айрим футболчилар қайдномага киритилгани йўқ. Шунингдек, Беҳруз Каримов ва Асилбек Жумаев Хитойда У23 терма жамоа сафида мусобақада қатнашиб, клуб ихтиёрга атиги 1 кун олдин келишди. Буни инобатга олиб, йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар кўрсатмаларни тўгри бажаришга ҳаракат қилишди ва ўйин давомида яхши ҳаракат қилишди. Бугун дуранг.
Эртага эса, Бухорога қарши баҳсга тайёргарликни бошлаймиз”, - деди Давлетов.