Эржан Токотаев «Андижон» аъзосига айланди
Ёзги селекцияда таркибини кучайтираётган “Андижон” клуби ўз сафини яна бир маҳоратли футболчи билан тўлдирди.
Қирғизистон миллий терма жамоаси дарвозабони Эржан Токотаев расман “Андижон” футболчисига айланди. У билан шартнома имзоланди ва эндиликда
“Бургутлар” шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Эржан Токотаев 2000-йилнинг 17-июл санасида Қирғизистонда таваллуд топган. Дарвозабон фаолияти давомида “Дордой” (Қирғизистон), “Алга” (Қирғизистон), “Каспий” (Қозоғистон), “Турон” (Қозоғистон) ва “Шанлиурфаспор” (Туркия)да фаолият олиб борган.
Токотаев 2023-йилдан бери Туркия чемпионатида “Шанлиурфаспор”да ўйнаган. Эржан фаолияти мобайнида ҳозиргача 92 та ўйинда иштирок этган. 2021-йилдан бери Қирғизистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва ҳозирга қадар бош жамоада 36 та ўйин ўтказган.