Элит ОЧЛ. «Пахтакор» «Ал Қодисия» билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди
Элит ОЧЛ. «Пахтакор» «Ал Қодисия» билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди
«Шерлар» Рожерс бошқаридаги Саудиянинг иккинчи жамоаси билан ҳам дуранг ўйнади.
ОФК Элит Осиё Чемпионлар лигасида 2-тур Тошкентдаги ўйин билан старт олди.
«Пахтакор» ўз уйида «Ал Қодисия»ни қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. «Манчестер Сити»дан келиб қўшилган нидерландиялик яримҳимоячи Тижани Рейдерснинг голига Достон Ҳамдамов пенальтидан жавоб берди.
Брендар Рожерс жамоаси очколарини 4 тага етказиб, ҳозирча пешқадамга айланди. «Пахтакор» эса қаторaсига иккинчи дурангдан сўнг 2 очко билан 7-поғонада.
Элит ОЧЛ. 2-тур
Пахтакор — Ал Қодисия 1:1
12 октябр, «Пахтакор» стадиони
Голлар: Достон Ҳамдамов (89) — Тижани Рейдерс (35).
Пахтакор — Назаров, Алижонов, Абжумажидов, Таҳсин, Пуралиганжи (Собирхўжаев, 82), Насруллаев, Бўриев, Мозговой (Ибрагимов, 90+3), Ресан (Ҳамдамов, 77), Фламарион (Бозоров, 77), Чинеду (Ҳусайн, 77).
Ал Қодисия — Кастелс, Такри, Алварес, Диабате (Аш Шаҳроний, 69), Нандес, Рейдерс, Вайгл, Ал Жувайр (Ал Қаҳтоний, 69), Бонсу (Сани, 81), Киньонес, Ретеги (Салим, 90).
Огоҳлантиришлар: Мозговой (33), Диабате (62).