Башар Ресан: «Албатта, қийин ўйин бўлади»
"Қадсия"га қарши баҳсдан олдинги матбуот анжуманида ярим ҳимоячи Башар Ресан ўз фикрларини билдирди.
“Албатта, қийин ўйин бўлади. Рақибимиз сўнгги икки мавсумда Саудия Арабистонининг энг яхши жамоаларидан бири бўлиб келмоқда. Биз ўтган куни чемпионат доирасида битта ўйин ўтказдик, улар ҳам худди шундай, ўтган куни ўйнашди. Ҳозир биз тайёрмиз, чунки биласиз, миллий терма жамоаларда саккиз нафар футболчимиз бор, улар Ўзбекистонга, Ироққа ва бошқа турли мамлакатларга сафар қилишди.
Улар эндигина қайтиб келишди ва кўп вақтларини тикланишга сарфлашди. Биз ушбу ўйинга яхши тайёргарлик кўряпмиз ва эртага мухлисларимизни кутиб қоламиз.
Иншааллоҳ, яхши натижага эришамиз. Барча бу ўйиннинг қийин ўтишини билади ва унга тайёр”, - деди Ресан.