Эксперт ҳакамлар гуруҳи Сўғдийона – Қизилқум учрашувидаги баҳсли эпизод юзасидан хулоса берди
Мазкур ҳолатда бош ҳакам “Қизилқум” футболчисига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиши лозим эди.
photo: So'g'diyona fk
Ўзбекистон Суперлигаси
02.11.2025, Як.
Сўғдиёна
3
Кизилкум
0
“Сўғдийона” ва “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 72-дақиқасида “Қизилқум” футболчиси рақибга нисбатан қўпол тарзда ҳаракат қилди.

VAR аралашувидан сўнг бош ҳакам эпизодни қайта кўриб чиқиб, нотўғри талқин қилган ҳолда қўпол ҳаракатни амалга оширган футболчига сариқ карточка кўрсатди. Бу вазиятга яқин турган ёрдамчи ҳакам бош ҳакамга вазият юзасидан аниқ маълумот бериши зарур эди.

Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосасига кўра, мазкур ҳолатда бош ҳакам “Қизилқум” футболчисига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиши лозим эди, унинг қарори нотўғри бўлган.
Иброҳим Жалолов
Редактор