«Динамо» Жаҳонгир Ўрозов бўйича «Рубин» билан келишувга эришди
Ўрозов «Динамо» сафида уч мавсум давомида 55та расмий ўйинда майдонга тушиб битта голга муаллифлик қилди.
Фото: ЎФА
«Динамо» ёзги трансфер ойнасида жамоа ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозовнинг трансфери бўйича Россиянинг «Рубин» клуби билан келишувга эришганини маълум қилади.
«Динамо» футбол клуби ҳамда «Рубин» жамоаси ўртасида тузилган келишувга биноан, 22 ёшли Жаҳонгир Ўрозов Қозон клубига сотиб олиш шарти билан 2026 йил якунига қадар ижарага берилди. Марказий ҳимоячининг «Динамо» ПФК билан келишуви 2027 йил якунига қадар белгиланган.
Ўрозов 2024 йил «Динамо» сафига қўшилиб, ўтган уч мавсум давомида 55та расмий ўйинда майдонга тушиб битта голга муаллифлик қилди. У Самарқанд клуби сафидаги ўйинлари орқали Ўзбекистон миллий жамоасидан чақирув олиб, ЖЧ-2026да Колумбия ва Конгога қарши баҳсларда майдонга тушди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист