Cуперлига. «Навбаҳор» Тошкентда «Локомотив»дан устун келди
Ўзбекистон чемпионатида 8-тур беллашувлари старт олди.
Фото: Локомотив ПФК
Ўзбекистон чемпионати 8-тур беллашувларига старт берилди. Турнинг дастлабки баҳсида “Навбаҳор” Тошкентда “Локомотив” билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Лочинлар” сафида Ваня Илич ва Русланбек Жиянов голларга муаллифлик қилишди.
Бу ғалабадан сўнг “Навбаҳор” очколари сонини 18 тага етказиб, етакчиларга етиб олди. “Локомотив” ҳисобида эса 11 очко билан 7-поғонада бормоқда.
Суперлига. 8-тур
“Локомотив” – “Навбаҳор” 0:2
Голлар: Ваня Илич, 3 (0:1), Русланбек Жиянов, 16 пен (0:2)
Розикжон Султонмуродов
Журналист