Черан «Сўғдиёна»га ўтишга яқин
Драган ўтган мавсумда 38 та ўйинда 11 та гол уриб, 4 та ассист берди.
Фото: Насаф ПФК
Якунланган мавсумни “Насаф”да ўтказган ҳужумчи Драган Черан яна Суперлигада қолади.
Sports24.uz сайти хабар беришича, “Сўғдиёна” клуби 38 ёшли сербиялик форвардга алоқага чиқиб, музокара ўтказган.
Катта эҳтимол билан Черан Жиззах клубига ўтишга қарор қилган ва томонлар шартнома имзолаши кутилмоқда.
Агар келишув амалга ошса, 2026 йилда Люпчо Дориев ва Драган Черан тандемини кўришимиз мумкин бўлади.
Маълумот учун, Драган ўтган мавсумда 38 та ўйинда 11 та гол уриб, 4 та ассист берди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист