“Бунёдкор” легионери машғулотларга қайтди
Фото: Бунёдкор ФК
“Бунёдкор”нинг япониялик ҳимоячиси Итсуки Урата машғулотларни бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мавсум стартидан сўнг жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан легионер футболчи машғулотларга қайтди. Деярли икки ой давомида жароҳатини даволатиш билан банд бўлган Итсуки якка тартибда шуғулланишни бошлади.
“Тез орада умумий гуруҳга қўшиладиган Урата яна ўзининг суперголлари билан “Бунёдкор”нинг ғалабаларига ҳисса қўшади ва мухлисларимизни хурсанд қилади, деган умиддамиз”, - дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист