locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» қачон янгиланган «Камп Ноу» стадионига қайтиши маълум бўлди

Каталонияликлар сўнгги бор бу аренда 2023 йилнинг 28 май санаcида ўйин ўтказган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» қачон янгиланган «Камп Ноу» стадионига қайтиши маълум бўлди
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
22.11.2025, Як.
Барселона
4
Атлетик Билбао
0

«Барселона» Испания Ла Лиганинг 13-турида «Атлетик»га қарши учрашувни янгиланган «Spotify Camp Nou» стадионида ўтказишини эълон қилди. Бу ҳақда каталонияликлар матбуот хизмати маълум қилди. Ўйин шанба куни, 22 ноябрь санаcига белгиланган.

Шу билан бирга, сиғими 99 354 ўринли арена ҳали барча лицензиялаш босқичларидан тўлиқ ўтмаганлиги сабабли учрашувни атиги 45 минг мухлис томоша қилиши мумкин бўлади.

Каталон клуби охирги бор «Spotify Camp Nou»да 2023 йил 28 май куни «Мальорка»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда майдонга тушган эди.

Эслатиб ўтамиз, июн ойи охирида «Барселона» раҳбарияти жамоа расмий равишда 2025 йил 10 август куни ўз уй стадионига қайтиши маълум қилинган эди. «Camp Nou» 2023 йил ёзида реконструкция учун ёпилган ва янги мавсум бошида арена фойдаланиш учун лицензия олмагани сабабли жамоа ўз уй учрашувларини «Олимпик Луис Кумпанис» стадионида ўтказиб келган.

Ҳозирда «Барселона» Ла Лига турнир жадвалида 12 турдан сўнг 28 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Каталонияликлар пешқадам «Реал Мадрид»дан уч очкога ортда қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг